Формула-1 автопойгалари бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер 13 ноябрь куни Берлинда бўлиб ўтган тантанали маросимда «Мингйиллик Бембиси» медиасовринига лойиқ кўрилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Чанғида учиш чоғида олган оғир жароҳатидан тузалиш жараёнини бошидан кечираётган Шумахер мукофотни ўзи қабул қилолмаслиги сабабли ҳайкалча унинг менежери Сабине Кемга топширилди.
Шунингдек, футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионларидан икки нафари – Мирослав Клозе ва Филипп Ламга Германия миллий терма жамоаси муваффақиятларига қўшган ҳиссаси учун махсус соврин топширилди. Автопойгачи Нико Росберг эса «Йил спортчиси» деб топилди.
Изоҳ (0)