Украина хавфсизлик хизмати раҳбари маслаҳатчиси Маркиян Лубкивский «1+1» телеканалига берган интервьюсида Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудида 7,5 минг рус ҳарбийлари борлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
«Донецк ва Луганск вилоятларида умумий сони 7,5 минг киши бўлган 10 та тактик батальон гуруҳларидан иборат рус қўшинлари бор. Биз Россия президенти ва фуқароларини ортга 7500 та ‘200-юк’ (тобут − ‘Дарё’) қайтарилши эҳтимоли юқорилигидан огоҳлантирмоқчимиз», − деди Лубкивский.
Шунингдек, у Украина хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб Россия разведка гуруҳларини йўқ қилаётганини қайд этган.
Изоҳ (0)