Қирғизистон мусулмонлар идораси ҳаж бўлими етакчи мутахассиси Марат Усупов Қирғизистон фуқароси Гулнара Омурова Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўғил фарзанд дунёга келтирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Вечерний Бишкек».
Турмуш ўртоғи Чингиз Иманбеков билан ҳаж зиёратини амалга оширган Омурова ҳаждан кейин бир муддат Саудия Арабистонида қолишга қарор қилади. У фарзандини октябрь ойида дунёга келтирган. 15 кунлик қўшимча қолишнинг барча харажатларини мезбон мамлакат кўтарган.
Қирғизистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси Илёс номи берилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани топширган. Она ва боланинг соғлиғи яхши эканлиги ва улар 14 ноябрь куни ватанларига қайтгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)