Ўзбекистонлик Миша Ге фигурали учиш бўйича Хитойда ўтган Гран-при турниридан сўнг дам олишни режалаштирган эди. Бироқ Россия фигурали учиш федерациясининг бош директори Александр Коганнинг сўзларига кўра, Миша Москвада ҳам қатнашади. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.
Швециялик спортчи Александр Майоров маълум сабабларга кўра Москвадаги турнирни ўтказиб юборадиган бўлди ва унинг ўрнини ўзбекистонлик спортчи эгаллади. Эркаклар қисқа дастурдаги чиқишларини 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Миша Ге Хитойдаги мусобақада қисқа дастурда еттинчи, эркин дастурда учинчи ва якуний натижаларга кўра бешинчи ўринни эгаллаб, Гран-Прининг бронза медалини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)