Филиппинлик балиқчилар гуруҳи томонидан 600 килограммлик акула ошқозонидан одамнинг ярим ҳазм қилинган боши ва оёғи топилди. Балиқчилар наҳангнинг жағи ва қовурғасини эсдалик учун олиб қолди. Бу ҳақда Mirror’га таяниб, «Вести» хабар бермоқда.
30 йилдан бери балиқчилик қиладиган 48 ёшли Бодой Горгоднинг сўзларига кўра, у бундай воқеага илк бор дуч келмоқда.
Қайд этилишича, наҳанг ошқозонидан топилган одам қолдиқлари ва балиқ танасининг айрим қисмлари бортдан улоқтирилган. Бортда бундай ўлжани қўлга киритиш балиқчилар учун ёмон белгидир. Бундан ташқари, Горгоднинг айтишича, акуланинг нимталанган гўшти ёмон ҳид тарқатаётган бўлган.
Айни дамда мухбирлар наҳанг ичида чиққан одам қолдиқлари кимга тегишли эканлигини топишга уринмоқда. Кўпчилик қолдиқлар Филиппиннинг Камигин ороли яқинида 13 сентябрь куни ҳалокатга учраган Maharlika пароми йўловчиларидан бириники деган тахминни илгари сурмоқда. Мазкур бахтсиз ҳодисада 100 га яқин киши қутқариб олинган, икки нафар йўловчи эса ҳозирга қадар даракcиз йўқолганлар орасида эди.
Изоҳ (0)