Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ўз саҳифасида оилавий суратларидан ташкил топган видеони эълон қилиш орқали турмуш ўртоғи Присцилла Чанни танишганликларининг 11 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда «Кун» хабар бермоқда.
«Бундан роппа-роса 11 йил аввал худди шу куни мен ажойиб қизни учратган эдим», — деб ёзади Цукерберг. У оёқда мустаҳкам туриши ва ҳаётдан ҳайратланиб яшашига ёрдам бераётгани учун ўз турмуш ўртоғига миннатдорчилик билдирди.
Ўз постига қолдирган изоҳда Facebook асосчиси ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари ҳам махсус саҳифада ўз дўстлари учун видео тайёрлашлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
Маълумот учун, Цукерберг 2010 йил оила қурган. Унинг хотини Чан педиатр бўлиб ишлайди, улар 2004 йил Гарвард университетида ўқиб юрган вақтларидаёқ танишган. Уларнинг тўйи Facebook акциялари билан савдолар бошланганидан бир кун ўтиб бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)