Украина шарқида ҳалокатга учраган «Боинг» самолёти бўйича суриштирув ишлари яна тўққиз ойга − 2015 йил август ойигача узайтирилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Австралия адлия вазири Майкл Кинаннинг сўзларига кўра, тергов ишлари Украина шарқидаги вазиятнинг беқарорлиги боис чўзилган. Суриштирув ишлари Нидерландия, Украина, Малайзия, Австралия ва Бельгия вакиллари томонидан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Амстердамдан Куала-Лумпурга бориш учун ҳавога кўтарилган Malaysia Airlines’га қарашли «Боинг-777» самолёти Украина шарқида ҳалокатга учраши оқибатида ҳаво кемаси бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)