ЎФФ Терма жамоалар маркази сербиялик мутахассис Бора Милутинович Ўзбекистон миллий терма жамоасига маслаҳатчи мураббий сифатида таклиф этилгани ва у билан икки ойга шартнома тузилгани ҳақида матбуотда пайдо бўлган хабарларни рад этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайтида хабар берилди.
Терма жамоалар маркази бош директори Асқар Толибжонов сўзларига кўра, Милутинович билан шартнома имзолаш режада йўқ. Терма жамоалар маркази директорининг айтишича, сербиялик мураббий Бора Милутинович ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини кўриш учун Тошкентга келган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миржалол Қосимов бошчилигида ОК — 2015 финал босқичига тайёргарликни давом эттиради ва декабрь ойида навбатдаги йиғинини ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сербиялик таниқли мутахассис «Бунёдкор» стадионига ташриф буюргани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)