Испания Профессионал Футбол Лигаси (LFP) Ла Лиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчиси номини эълон қилди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Унга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти энг яхши мураббий, жамоа ҳужумчиси Карим Бензема эса Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 11-тури якунларига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби 27 очко билан турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)