Якунланган мавсумда пойтахтнинг «Пахтакор» жамоаси очко тўплаш бўйича ўз рекордини янгилади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар бермоқда.
Шу пайтгача 2007 йилги мавсумда 90 имкониятдан 82 очко тўплаган «Пахтакор» ўша йили қўлга киритиш мумкин бўлган очколарнинг 91,1 фоизига эга чиққанди. 2014 йил 78 очкодан 72 тасини қўлга киритган «шерлар» бу борада кўрсаткични 92,3 фоизга етказиб қўйди.
Бундан ташқари, «Пахтакор» икки бор мавсумни мағлубиятсиз ўтказган биринчи клубга айланди. Бунгача «Нефтчи» (1994 йил), «Пахтакор» (2007 йил) ва «Бунёдкор» (2009 йил) бутун мавсумни мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлганди.
«Пахтакор» Олий лига доирасида охирги марта ўтган йили «Олмалиқ»қа имкониятни бой берганди. Шундан бери 36 учрашувда «Пахтакор» мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Изоҳ (0)