2014 йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вьетнам Социалистик Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Фам Ван Фаони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Элчи ишонч ёрлиқларининг нусхасини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон — Вьетнам муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун томонлар улкан салоҳиятга эгалиги таъкидланди ҳамда Ўзбекистон ва Вьетнам бизнес вакиллари ўртасидаги амалий алоқаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари қайд этиб ўтилди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)