Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ устидаги само ҳудуди парвозлар учун ёпиб қўйилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Озарбайжон босиб олинган ҳудудлар устидаги само ҳудудини парвозлар учун ёпди ва бу ҳақда халқаро фуқаро авиацияси ташкилотини тегишли тартибда хабардор қилди», − дейилади Озарбайжон ТИВ хабарида.
Аввалроқ, Озарбайжон Тоғли Қорабоғнинг ҳарбий вертолётини уриб туширгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)