Россияда «Йил автомобиллари рейтинглари» сўровномаси ўтказилиб, 2014 йилнинг энг қулай машинаси, эркаклар, аёллар ва оилалар учун энг яхши автомобиллар аниқланди, деб хабар бермоқда «9-канал».
Сўровнома иштирокчилари томонидан аёллар учун энг яхши автомобиль сифатида General Motors Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган Daewoo Matiz автомобили топилган.
Шунингдек, энг қулай автомобиль деб Hyundai Solaris, эркаклар учун энг яхши автомобиль деб Mercedes-Benz G-Class ҳамда энг яхши оилавий автомобиль деб Ford Focus топилган.
Изоҳ (0)