Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўртоқлик ўйинида Хорватия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Мартино менга ўнг қанотда ўйнашимни айтди. Мен бу чизиқда қандай ўйнаш кераклигини биламан. Мақсадларимизга келадиган бўлсак, Аргентина Америка Кубогида ғалаба қозонишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳар бир йиғиндан унумли фойдаланишимиз керак.
Хорватияга қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида тактикамизни ўзгартирдик, натижада ғалабага эришдик. Ҳар бир ўртоқлик ўйини, ҳар бир машғулот биз учун муҳим», — деди Месси.
Изоҳ (0)