Дунёнинг энг узун бўйли одами деб тан олинган туркиялик Султан Кёсен энг паст бўйли киши ҳисобланадиган непаллик Чандра Данги билан учрашди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Guinness World Records маълумотларига кўра, Кёсеннинг бўйи 251 сантиметрни, Дангининг бўйи эса 54,6 сантиметрни ташкил этади.
Қайт этилишича, бу дунёнинг энг узун ва паст бўйли одамларининг илк учрашуви бўлган. Учрашув Лондонда бўлиб ўтган «Гиннеснинг рекордлар китоби» куни ва китобнинг 60 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган.
Изоҳ (0)