The Coca-Cola Company’нинг боттлери Coca-Cola Hellenic’нинг Россиядаги бош директори Стефанос Вафеидис Ростов областидаги заводда «Добрий» шарбатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Coca-Cola’нинг Ростов областидаги заводи 2011 йилда ишга туширилган бўлиб, лойиҳага 120 миллион доллар инвестиция киритилган. Учта ишлаб чиқариш линиясига эга заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 450 миллион литр алкоголсиз ичимликларни ташкил этади.
Coca-Cola Hellenic’нинг Россиядаги раҳбарининг сўзларига кўра, келажакда ушбу заводдаги ишлаб чиқариш линиялари сони 10 тагача етказлиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)