Нидерландиялик мутахассислар Украина шарқидаги «Боинг» қулаган ҳудуддан самолёт йўловчиларининг янги қолдиқларини топди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Нидерландия миссиясининг раҳбари Питер-Яап Алберсбергнинг сўзларига кўра, экспертлар сўнгги икки ҳафта мобайнида воқеа жойида беш кун ишлашга муваффақ бўлган ва фожеа қурбонларининг янги қолдиқларини топган. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли ҳам мутахассисларга икки нафар йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни топширган.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Амстердамдан Куала-Лумпурга бориш учун ҳавога кўтарилган Malaysia Airlines’га қарашли «Боинг-777» самолёти Украина шарқида ҳалокатга учраши оқибатида ҳаво кемаси бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)