Тошкент шаҳри чеккасидаги «Қўйлиқ» номи билан умумий аталадиган йирик савдо нуқтасини яқин орада катта ўзгаришлар кутмоқда. Бу ҳақда Бектемир тумани ҳокими Сарвар Махаметовнинг сўзларига асосланиб Podrobno.uz хабар бермоқда.
Катта ҳажмдаги реконструкция ишларига 2015 йил бошидан киришилади ҳамда ҳозирги буюм ва деҳқон бозорларидан ташқари масжид олдидаги эски бозор жойлашган бўш ҳудудда ҳам олиб борилади. Айнан шу ҳудудга ўз-ўзидан пайдо бўлган автобекат кўчирилади ва бу ердан фақат лицензияли транспорт воситалари ҳудудларга йўловчиларни ташийди. Шунингдек, бош йўл кенгайтирилиши ҳам кўзда тутилган.Савдо расталари ва деҳқон бозори ҳам таъмирланади. Бўш жойларда бир нечта йирик супермаркетлар қурилади. Ҳозирда тор йўл ёқаларида ёки пиёдалар йўлакларида тўхтайдиган автомобиллар учун тўхташ жойи қурилиши ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)