Индонезияда бўлиб ўтган сув полоси бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар бронза медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Қитъа биринчилигида Япония, Хитой, Сингапур, Эрон, Индонезия каби сув спорти ривожланган давлатлар вакиллари билан куч синашган ватерполчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаб, 2015 йил ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Турнирда терма жамоамиз аъзоси Кирилл Рустамов рақиблар дарвозасига 34 тўп киритиб, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
«Ушбу мусобақада совринли ўринни қўлга киритишимизда Президентимизнинг ёшлар спортига бўлган алоҳида эътибори ва халқимизнинг ишончи муҳим омил бўлди. 2015 йил ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз», – деди К. Рустамов.
Изоҳ (0)