Samsung компаниясининг Gear S ақлли соати ҳақида ишланган илк реклама ролиги тақдим этилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеоролик Gear S гаджетини соат деб аташ билан бошланади. Кейин эса унинг компас сифатида ишлатилиши ва кутубхонани топишда ёрдам бериши, қўнғироқни амалга ошириш мумкинлиги ҳамда смартфондан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаган сартарошхонада ушбу ақлли соатда хабарларни ўқиш кўрсатилади. Якунда эса у шунчаки соат эмас, Samsung Gear S эканлиги айтилади.
Ушбу гаджетда 2 дюйм 360×480 пикселли Super AMOLED дисплей, 1 ГГц частотага эга икки ядроли процессор, 512 Мб тезкор ва 4 Гб ички хотира, 300 мА·соат қувватга эга батарея, Bluetooth 4.0 ўрнатилган. У Android Wear эмас, Tizen операцион тизимида ишлайди ва унга SIM-карта ўрнатиш мумкин. Samsung Gear S ақлли соати Жанубий Кореяда сотила бошланган куни 10 000 дона харид қилинган.
Изоҳ (0)