Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Италиянинг Брешиа шаҳрида старт олган турнирнинг жуфтликлар мусобақасида иштирок этди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақанинг жуфтлик баҳси илк даврасида Дўстов италиялик Алессандро Мотти билан бирга италиялик Рикардо Гедин ҳамда франсиялик Оливе Шаруанга қарши кортга чиқди. Учрашувда 7:6, 6:4 ҳисобларида Гедин — Шаруан жуфтлиги ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Фаррух Дўстов мусобақанинг яккалик баҳслари илк даврасида Словениянинг иккинчи рақамли теннисчиси Блаж Кавчичга қарши кортга чиқади. АТП рейтингида Дўстов 128, Кавчич эса 98-ўринни эгаллаб турибди.
Бу учрашув 12 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)