Google’нинг робот ишлаб чиқарувчи Boston Dynamics компанияси Atlas номли роботнинг айрим каратэ усулларини амалга оширгани тасвирланган видеороликни тақдим этди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеода Atlas роботи бир оёқда тургани ва айрим каратэ усулларини амлага оширганини кўриш мумкин. Унинг ҳаракатлари одам сингари бўлмаса-да, бир оёқда, учта ғиштнинг устида туришининг ўзи ҳам катта ютуқ. Чунки икки оёқда одам сингари ҳаракатлана оладиган роботни ихтиро қилиш ҳар бир робот ишлаб чиқарувчи компаниянинг орзуси ҳисобланади.
Google’нинг Atlas номли роботи 2013 йилда тақдим этилган. Шундан бери у ҳақида бир қанча видеороликлар намойиш қилинган. Уларда ушбу роботнинг секин-асталик билан ғиштлар устидан ўтиши, майда тошларни четга суриб қўйиши тасвирланган эди. Ўша видеолар олдида, Atlas роботининг бир оёқда туриши ва каратэ усулларини бажаришини сезиларли ўсиш дейиш мумкин.
Boston Dynamics компанияси аввалроқ Cheetah номли робот-гепардни тақдим этган эди. Ҳозирда ушбу робот ҳам янада ривожлантирилмоқда ва унинг симсиз югура олаётгани ҳақидаги видеороликни «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида томоша қилсангиз бўлади.
Изоҳ (0)