Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов 12—19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 12 ноябрь куни БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.
Режага кўра, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Дубайда учта ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси дастлаб Албания (14 ноябрь), кейинчалик эса Баҳрайн (16 ноябрь) ва БАА (18 ноябрь) ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов мазкур йиғинда жами 23 нафар футболчининг хизматидан фойдаланади. Таъкидлаш жоиз, терма жамоа йиғинига жалб этилган икки нафар футболчи — Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор») ва Алишер Шоғуломов («Локомотив») 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этиши боис Дубайга 13 ноябрь куни учиб кетади ва у ерда терма жамоа йиғинига қўшилади.
Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига чақирилган футболчилари рўйхати:
Дарвозабонлар:
- Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Нефтьчи»)
- Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»)
- Аброр Каримов (1994, «Олмалиқ»)
- Сардор Раҳмонов (1994, «Нефтьчи»)
- Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»)
- Камронбей Кападзе (1994, «Бунёдкор»)
- Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Металлург»)
- Ҳуршид Мухторов (1994, «Локомотив»)
- Тоҳир Шамсиддинов (1993, «Навбаҳор»)
- Ҳасан Асқаров (1994, «Бунёдкор»)
- Қувондиқ Рўзиев (1993, «Локомотив»)
- Жавоҳир Расулов (1993, «Нефтьчи»)
- Жаҳонгир Абдумўминов (1993, «Машъал»)
- Абдуллоҳ Олимов (1993, «Нефтьчи»)
- Жалолиддин Машарипов (1993, «Пахтакор»)
- Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»)
- Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»)
- Тимур Ҳакимов (1994, «Олмалиқ»)
- Аббос Маҳсталиев (1994, «Андижон»)
- Абдулла Набиев (1993, «Динамо»)
- Ахрор Умаржонов (1993, «Бунёдкор»)
- Жасур Ҳакимов (1994, «Сўғдиёна»)
- Алишер Шоғуломов (1994, «Локомотив»)
Изоҳ (0)