Нигериянинг Йобе штатида жойлашган Потискум шаҳридаги ўрта мактаблардан бирида портлаш содир бўлиб, у камида 13 кишининг умрига зомин бўлди. Бундан ташқари, 30 дан зиёд киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қутқарувчилардан бири ҳалок бўлган 13 кишининг танаси шифохонага етказилганини маълум қилган бир вақтда, портлаш содир бўлган мактаб ўқитувчиси қурбонлар сони 20 дан зиёд эканлигини айтган. Шаҳар шифохонаси ходимларидан бирининг сўзларига кўра, тиббий муассасага ўнлаб ўқувчи етказилган.
Фавқулодда ҳодиса ўқувчилар мактаб директори нутқини кутаётган вақтида содир бўлган.
Ҳозирга қадар ҳеч бир гуруҳ мазкур портлашга алоқаси борлиги ҳақида маълум қилмади.
Изоҳ (0)