2014 йилнинг 8—9 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.
Тадбир давомида 2014—2015 йилларда Россиянинг ШҲТдаги раислигининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ташкилот доирасида аъзо давлатлар ҳамкорлиги ҳамда низомий органларнинг шу йил бўлажак тадбирларига, жумладан, 2014 йилнинг декабрь ойидаги ШҲТнинг Ҳукумат бошлиқлари (бош вазирлар) кенгаши йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)