Lukoil Overseas’нинг шўба корхонаси Lukoil Uzbekistan Operating Company МЧЖнинг газ конларида қазиб чиқарилган газ 25 миллиард кубометрдан ошди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Lukoil томонидан Ўзбекистонга киритилган инвестициялар ҳажми 3,5 миллиард доллардан ошган. Компания томонидан режалаштирилган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 8 миллиард долларни ташкил этади, бу кўрсаткич бўйича Lukoil Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвестор ҳисобланади.
Бугунги кунда 3 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаган Lukoil Бухоро вилоятидаги Хаузак-Шоди ва Қандим конларида, Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор конлар гуруҳида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги Қўнғирот ва Орол конларида иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)