Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпиони бўлган Германия терма жамоаси аъзоси Кристоф Крамер Бундеслигада майдон марказидан туриб автогол муаллифига айланди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Мёнхенгладбах «Боруссия»си ярим ҳимоячиси Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши кечган ўйиннинг 58-дақиқасида ўз дарвозасини ишғол қилди.
Крамер майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва уни дарвозабонга узатаман деб, автогол муаллифига айланди. Мазкур гол ўйин тақдирини ҳал қилди: учрашув 1:0 ҳисобида Дортмунд «Боруссия»си ғалабаси билан якунланди.
https://www.youtube.com/watch?v=UtLvmNA5GVM
Шу тариқа, Мёнхенгладбах «Боруссия»си турнир жадвалининг учинчи поғонасини банд этди.
Изоҳ (0)