Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи Бухоро вилоят сайлов комиссияси интернетда сайловлар ҳақида янгиликлар бериб бориш учун ўз сайтини ишга туширди, деб хабар бермоқда Бухоронинг «Восточний экспресс» интернет-нашри.
Вилоят сайлов комиссияси раҳбари Ғ. Сафаровнинг сўзларига кўра, www.buxorosaylov.uz сайти сайловчиларга сайловлар, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумот бериш, бу борадаги сўнгги янгиликлардан хабардор қилиш учун очилган.
Ўзбек ва рус тилида юритиладиган сайтда барча сиёсий партия ва ҳаркатлар ҳақида маълумот, вилоят сайлов комиссияси таркиби, сайловчилар томонидан тез-тез бериладиган саволларга жавоблар, барча сайлов округларининг ҳудуд ва манзиллари берилган.
Сайт яратиш ташаббуси Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институтининг Бухоро минтақавий бўлинмасига тегишлилиги айтилган.
Изоҳ (0)