Багама ороллари ҳукумати Катта Багама ороли осмонида ҳалок бўлган хусусий самолёт бортида бўлган тўққиз кишининг барчаси ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Транспорт ва авиация вазирлигининг хабар беришича, Lear 36 реактив самолёти пойтахт Нассаудан Фрипорт шаҳрига йўл олган, бу ерда йўловчилар Глобал Cонференcе конференциясида иштирок этишлари керак бўлган.
Ҳаво кемаси 9 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Катта Багама оролига қўнишга уриниш чоғида ҳалокатга учраган. Маҳаллий ОАВ маълум қилишича, самолёт кема қурувчи ускуна кранига тегиб кетган.
Изоҳ (0)