«Арсенал« клуби «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэмнинг 15 яшар ўғли Бруклин билан бир йиллик шартнома имзолади. Агар Бруклин «канонирлар»га ёқса, у билан узоқ муддатли шартнома имзоланади, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
«Бруклин истеъдодли, у барча ўйин ва машғулотларда ажралиб турди. ‘Арсенал’ унинг катта истеъдод бўлиб чиқишига ишонади. Унга ‘Челси’ ва ‘Манчестер Юнайтед’ қизиққанига қарамай, клуб у билан шартнома имзолади. Келгусида Бруклин билан узоқ муддатли шартнома имзолаймиз, деган умиддамиз», − деди канонирлар вакили.
Таъкидлаш жоиз, Дэвиднинг яна бир ўғли − 12 ёшли Ромео Бекхэм ҳам «Арсенал»нинг 13 ёшдан катта бўлмаган болалар жамоасида ўйнайди.
Изоҳ (0)