Украина Марказий сайлов комиссияси Олий Раданинг янги саккизинчи чақириғида энг кўп ўрин – 132 депутатлик мандати «Пётр Порошенко блоки» партиясига берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Шунингдек, «Миллий фронт» партиясига 82, «Самопомич бирлашмаси»га 33, «Мухолифат блоки»га 29, «Олег Ляшконинг радикал партияси»га 22 ва «Баткившина»га 19 ўрин берилади. Бундан ташқари, 96 киши Радага партиясиз киради.«Свобода» бутунукраин бирлашмаси олти, «Кучли Украина», «Ўнг сектор» ва «Заступ» партиялари биттадан ўринга эга бўлади. Аввалроқ, 26 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловида энг кўп овоз тўплаган уч партия − «Пётр Порошенко блоки», «Миллий фронт» ва «Самопомич бирлашмаси» коалиция тузиш учун музокараларга киришгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)