Бир неча ой олдин Samsung компанияси тақдим этган Gear S ақлли соати АҚШда ҳеч қандай шартномасиз 299 доллардан сотила бошланди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Шу пайтгача сотувга чиқарилган ақлли соатлардан фарқли — Android эмас, Tizen операцион тизимида ишлайдиган Gear S гаджети 2 дюйм 360×480 пикселли ботиқ дисплейга эга. Унда 1 ГГц частотага эга икки ядроли Exynos процессори, 512 Мб тезкор ва 4 Гб ички хотира, 300 мА·соат қувватга эга батарея, Wi-Fi ўрнатилган.
Ушбу ақлли соатга SIM-карта ўрнатиш ва 3G тармоғида ишлатиш ёки уни смартфонга Bluetooth ёрдамида боғлаш ҳам мумкин. У юрак уришини назорат қилувчи, қуёш нуридаги радиацияни аниқловчи дастурлар ҳамда компас ва барометрга эга.
Изоҳ (0)