Новочеркасск коллежининг уч нафар талабаси дафн этилганларни таҳқирлаш айби билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия Ички Ишлар вазирлиги Ростов области бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Полиция ёш йигитларни «иблис фирқаси» удумларини ўтказишда айблаган. Суриштирув хулосаларига кўра, улар 5 ноябрь куни 2014 йил январь ойида дафн этилган аёлни қабрдан қазиб олган ва унинг боши ва бошқа суякларини ётоқхонага олиб келган. Полиция қўлга олинганларнинг бири «иблис фирқаси»га ва ва унинг удумларини ўтказишга қизиқишини аниқлаган.
Талабалар калла суягидан кулдон, бармоқлардан эса фол тошлари ясамоқчи бўлган. Ҳозирда «вафот этганларнинг жасади ва дафн жойини таҳқирлаш» айби билан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)