5 ноябрь куни Нью-Йоркда WSJ журналининг ҳар йили ўтказиладиган «Инноватор — 2014» тўртинчи тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Замонавий санъати музейида ташкил этилган маросимга Мадонна, Женнифер Коннелли, Даутцен Крез, Пол Беттани каби юлдузлар ташриф буюрди.
Тадбирда санъат, дизайн, рақс ва бизнес соҳаларида янгилик яратган шахслар мукофот лауреатига айланди.
Victoria’s Secret компанияси модели бўлган 29 ёшли Даутцен Крез WSJ журнали мукофотини кўча рақсларига янгича нигоҳ билан ёндашган Чарльз Райлига топширди.
43 ёшли актриса Женнифер Коннелли эса ҳайкалча билан Louis Vuitton компаниясининг янги ижодкор раҳбари Николя Жескьерни тақдирлади.
Изоҳ (0)