WhatsApp мессенжери орқали юборилган матн, сурат, видео ва овозли хабарлар кўрилган ёки кўрилмаганлигини билиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун WhatsApp мессенжерининг янги версиясини мобил қурилмангизга ўрнатишингиз, юборилган хабарлар ойнасини очишингиз ва хабарни бироз муддат босиб туришингиз зарур. Шунда хабар маълумотлари менюси очилади. Кейин эса «i» ҳарфли логотипга эга бўлимга киришингиз керак ва у ердаги ёзувлар қуйидаги маъноларни англатади:
- Delivered — жўнатилган хабар етиб борган, аммо ҳали ўқилмаган ҳам бўлиши мумкин;
- Read — матнли хабар ўқилган ва унинг вақти;
- Seen — юборилган сурат ёки видео кўрилган ва унинг вақти;
- Played — юборилган овозли хабар эшитилган. Агар эшитилмаса, Seen ёзуви кўринади ва бунда овозли хабар кўрилган-у, эшитилмаган бўлади.
Изоҳ (0)