Қирғизистон преизденти ва ҳукумати ишлари бошқармаси шифокорлари мамлакатда илк марта жигар кўчириш бўйича жарроҳлик операциясини амалга оширди, деб хабар бермоқда «Вечерний Бишкек».
Эрталабги соат 8:00 дан кейинги кун эрталаб 4:00 гача − 20 соат давом этган жарроҳлик амалиётини 24 ёшли Асатилло уули Ийман бошидан ўтказди. Б ва Д турдаги вирусли гепатит билан касалланган бемор Туркия ва Россияда операцияга пули етмагани учун Бишкекдаги шифохона мижозига айланган.
Ийманга ўз жигарининг ярмини беришга унинг 26 ёшли опаси Урмат Молдокулова рози бўлган. Operaцияни иккита шифокорлар бригадаси олиб борган. Беморнинг ўзи ҳозирда реанимация бўлимида, опаси эса оддий палатага кўчирилгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)