Қирғизистон бош вазири Жоомарт Оторбаев Бишкекда бўлиб ўтган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги (CAREC) ташкилотининг вазирлар конференциясида Марказий Осиё рақобатбардош минтақа бўла олишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Марказий Осиё бирлашган минтақавий куч сифатида рақобатбардош минтақа бўла олади. Қирғизистон минтақавий ҳамкорлик кенгайишини ёқлайди. Биз очиқ иқтисодиёт ва ҳамкорлик тарафдоримиз ҳамда бу сиёсатни давом эттирамиз», − деди Оторбаев. Шунингдек, у Бишкекнинг Божхона иттифоқига кириш учун ҳаракатлари CAREC доирасидаги транспорт йўлаклари учун ҳам фойдали эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги Афғонистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой ва Ўзбекистондан иборат. Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди, Ислом тараққиёт банки, БМТ Тараққиёт даструи ва Жаҳон банки лойиҳа ҳамкорлари ҳисобланади.
Изоҳ (0)