«Барселона» ҳимоячиси Херард Пикенинг сўнгги ўйинлар рўйхатига киритилмагани сабаби маълум бўлди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Эслатиб ўтамиз, Пике «Селта» (0:1)ва «Аякс»га (2:0) қарши кечган учрашувларда иштирок этмаган эди.
«Барселона» бош мураббийининг қарори интизомий чоралар билан боғлиқ. Энрике Пикенинг ўзини тутишидан норози бўлган. Ҳимоячи Каталония суперкубоги учун ўтказилган учрашувнинг иккинчи бўлимида захира ўриндиғида қўл телефонини ўйнаб ўтирган.
Шунингдек, Луис Энрике ҳимоячи Марк Бартранинг ҳам ўзини тутишидан норози бўлмоқда. Шу сабабли ҳимоячи доимий ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.
Изоҳ (0)