Австралия бош вазири Тони Эбботт Россия президенти Владимир Путин билан июль ойида Украина шарқида ҳалокатга учраган Malaysia Airlines’нинг «Боинг-777» самолёти ҳақида суҳбатлашмоқчи эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
«Путин бу суҳбатдан қоча олмайди. Қандай бўлмасин, бизнинг икки томонлама учрашувимиз бўлади − хоҳ даҳлизда, хоҳ расмийроқ кўринишда», − деди Эбботт.
Владимир Путин 15−16 ноябрь кунлари Брисбен шаҳрида бўлиб ўтадиган «Катта йигирмалик» саммитида қатнашиш учун Австралияга ташриф буюради. Кремл ҳали Россия президентининг Австралия бош вазири билан учрашуви ҳақида маълумот бермаган.
Изоҳ (0)