АҚШ армиясининг янги қоидалари Америка қуролли кучларида хизмат ўтаган афро-америкаликларга нисбатан «негр» («negro») сўзини ишлатишга рухсат берди, деб хабар бермоқда CNN.
22 октябрдаги низомнинг ААР 600-20 бандига мувофиқ, ушбу сўз билан negroид ирқига мансуб ҳамда тўлиқ ёки қисман африкалик аждодга эга бўлган шахслар «қора» ва «афро-америкалик» сўзларига қўшимча равишда аталиши мумкин. Армия вакили бундай қарорга ҳарбий хизматчиларнинг ўзлари ҳужжатларини расмийлаштириш чоғида ўзини «негр» сифатида таништиргани сабаб бўлганини маълум қилган.
Маълумот учун, «негр» тушунчаси АҚШда қулдорлик даврида кенг қўлланилган. Қулдорлик 1865 йилда бекор қилинган. ХХ асрда ушбу атама ҳақорат сифатида баҳоланиб, расмий муомаладан чиқарилган. Ҳозир баъзида фақат сўзлашув тилида қўлланиб келади.
Изоҳ (0)