2014 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегациянинг Францияга расмий ташрифи бошланди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Делегация Париж шаҳрида «МЕДЕФ» Франция корхоналари ҳаракати вакиллари билан учрашди ҳамда Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти тақдимотида иштирок этди.
Шу куннинг ўзида Бош вазир ҳузуридаги мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича бош котиб Луи Готье ва Airbus Group компаниясининг катта вице-президенти Марко Миклис билан икки томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувлар давомида турли соҳалардаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон−Франция ҳамкорлигининг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)