Тошкент халқаро аэропортидаги «Тошкент-2» терминалининг юк ташиш линиясини алмаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Uz24.uz.
Миллий авиакомпания бош директори В. Н. Тяннинг маълум қилишича, аэропортни яқин орада ўзгаришлар кутмоқда. Ҳозирги учиш зоналари учун технология қурилмалари ва мебель олиб келиш кўзда тутилган. Турникет ва багажлар бўйича хизмат кўрсатишнинг энг янги тизими жорий қилиниши режалаштирилган.
Қўл багажи учун етарли даражада аравачалар сотиб олинган. Шунингдек, аэропорт раҳбарияти ҳозирги рўйхатдан ўтказиш майдонларини кенгайтириб, йўловчилар ўзлари рўйхатдан ўтиш имконини берувчи киосклар ўрнатишни режалаштирган.
Изоҳ (0)