Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги «Ал Акром» тўйхонасида ҳар йили ўтказиладиган «Дўстлик дастурхони» ёхуд 28 нафаз ошпаз иштирок этган ош танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жанубий Қозоғистон Ўзбек драма театри матбуот хизмати хабар берган.
«Бу танловдан асосий мақсад, Қозоғистонда яшаётган турли миллатларнинг дўстлигини янада мустаҳкамлаш, энг сара ошпазлар таёрлаган миллий таомимиз ошни бир дастурхон атрофида жам бўлиб баҳам кўриш», − дейилади хабарда.
Байрамни Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек маданият маркази раиси, Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театрининг директори Икром Ҳошимжонов шу осойишта кунларга шукр қилиб, ош танлови иштирокчиларига омад тилаган ҳолда очиб берди.
Ўзбек драма театри аъзолари ўзларининг санаътлари билан иштирокчилар ва меҳмонларнинг кайфиятига кайфият қўшди. Дўстлик дастурхонига Қозоғистоннинг турли вилоятларидан меҳмонлар, матбуот ходимлари ташриф буюрган.
Изоҳ (0)