АҚШнинг Вашингтон штатида Конгресснинг Вакиллар палатаси деоутатлиги учун сайловда ўтган ҳафтада вафот этган Демократлар партиясидан номзод Рожер Фриман ғалаба қозонмоқда, деб хабар берди Segodnya.ua.
Ҳозирда Фриман 53 фоиз овоз билан етакчилик қилаётган бўлса, унинг Республикачилар партиясидан бўлган асосий рақиби Жек Довей 46,9 фоиз овоз тўплаган. Демократлар партияси вакили ўтган ҳафтада рак касаллигидан вафот этган эди. Почта орқали сайловларда қатнашадиган Вашингтон штатида бюллетенлар тарқатилиб улгургандан кейин ўлим содир бўлган.Фриманнинг ғалабаси охиригача тасдиқланса Демократлар партияси Вакиллар палатасидаги ушбу ўринни сақлаб қолади. Қонунчиликка биноан, Фриманнинг ўрнини партиянинг уч вакили эгаллайди.
Изоҳ (0)