Discovery телеканали тўғридан-тўғри эфирда анаконда илони томонидан тирик одамнинг ютилишини намойиш қилади, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter.
https://www.youtube.com/watch?v=5rrM3zl4J_g
Тирик ҳолда улкан илонга ем бўлиш қандай бўлишини америкалик олим Пол Розоли ўзида синаб кўришга қарор қилган. Тажриба вақтида зарарсиз қолиш учун у махсус кийимдан фойдаланади.
Eaten Alive («Тириклай еб юборилган») деб номланган кўрсатув телеканал эфирида 2014 йил 7 декабрь куни намойиш этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)