2014 йил охирига бориб тахминан 451 миллион оила ўз уйларида Wi-Fi тармоғи орқали интернетдан фойдаланади. Бу ҳақда Strategy Analytics таҳлил компанияси маълум қилган.
Компания ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, бу стационар кенг полосали интернетдан фойдаланадиган оилалар умумий сонининг 65 фоизини ташкил қилади. Йил охирига бориб бундай уй хўжаликларининг сони 690 миллионга етади.
Нидерландия, Жанубий Корея ва Норвегия Wi-Fi тармоғидан уйда фойдаланиш бўйича етакчилик қилади. АҚШда эса Wi-Fi роутерлардан фойдаланиш кам оммалашгани сабабли бу кўрсаткич бўйича ўсиш даражаси паст бўлиши тахмин қилинган.
Изоҳ (0)