Россиянинг Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки раҳбарининг ўринбосари Александр Иванов БААда чўкиб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Александр Иванов Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг маъмурияти раҳбари Сергей Ивановнинг ўғли ҳисобланади. Сўнгги ўн йил мобайнида у Россия ва МДҲ давлатларидаги бир қанча банклар бошқарувида, шунингдек бошқа молиявий институтларда ишлаган.
Gazeta.ru’нинг маълум қилишича, Александр Иванов у ҳақида отасининг мансаби туфайли ютуқларга эришган деб ўйлашларини истамаган ва бунинг учун доимо қаттиқ меҳнат қилган.
Изоҳ (0)