Навоий шаҳридаги Навоий oftalmoservis хусусий кўз микрохирургия клиникасига АҚШ, Германия ва Жанубий Кореядан сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозлари келтириб ўрнатилиши туфайли бу ерда мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти юзага келди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.
Клиника мутахассислари беморлардаги катарактани тиғсиз йўл билан даволамоқда.
«Шифокорларимиз Европанинг бир қатор давлатларида малака ошириб қайтди, — деди муассаса раҳбари Анвар Намозов. — Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази билан яқин ҳамкорликдаги ишларимиз беморларнинг тезда шифо топишига ёрдам бермоқда».
Изоҳ (0)