Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси «Бизнесни юритиш 2015» (Doing Business 2015: Going Beyond Efficiency) номли навбатдаги йиллик маърузасини эълон қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.
Унга кўра, Ўзбекистонда ҳисобот даврида энг сезиларли даражада яхшиланган соҳа солиқ тизими бўлиб, мамлакатимиз бу кўрсаткич бўйича рейтингда ўтган йилга нисбатан 61 поғона юқорига кўтарилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг ушбу рейтингида бизнесни бошлоаш йўналиши бўйича 65-ўринни эгаллагани хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Legatum Institute томонидан эълон қилинган дунё мамлакатлари ривожланганлик рейтингида 57-ўринни эгаллаб, бу борада МДҲда 55-ўриндаги Қозоғистондан кейин иккинчи яхши натижани кўрсатган.
Изоҳ (0)