Хоразм вилоятидаги «Улли ҳовли» қалъаси қайта тикланиб, янгидан чирой очди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 20 мартдаги «2013−2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида»ги қарорига биноан амалга оширилаётган ишлар доирасида «Улли ҳовли» қалъаси замонавий сайёҳлик марказига айлантирилди.
Марказ миллий ҳунармандлик, урф-одат ва анъаналарга оид экспонатлар билан бойитилган. Катта Ғазовот канали соҳилида эса ёзги ва қишки оромгоҳлар ташкил этилган.
Бу ерда туя, от каби уй ҳайвонлари ҳамда парранда боқиш йўлга қўйилган. Меҳмонлар тегирмонда ун ва гуруч тайёрлаш ҳамда улардан турли-туман таомлар тайёрланишига гувоҳ бўлади.
2013 йили «Улли ҳовли»га 1000дан зиёд чет эллик келган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич қарийб икки борабар ортиши кутилмоқда.
«Ўзбектуризм» компаниясидан маълум қилишларича, шу кунларда Боғот ва Шовот туманларидаги тарихий объектларда қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги сайти маълумотларига кўра, «Улли ҳовли» 1640−1694 йилларда ахоли турар жойлари сифатида қурилган тарихий қалъадир. Қалъага 1600 йиллар ўрталарида туркманлар кўчманчи ўртоқлашиши натижасида асос солинган.
Изоҳ (0)